Чоршанба, 15 апрель
Бир-бирингизни... севинг. (Юҳан. 15:12)
Яҳованинг халқи бир-бирига ёрдам беришни яхши кўради. (2 Кор. 8:4) Лекин баъзида бундай қилиш учун довюрак бўлиш лозим. Масалан, уруш бошланганида маҳаллий оқсоқоллар биродару опа-сингиллар далда, қўллаб-қувватлаш ва, эҳтимол, маънавий ёки жисмоний ёрдамга муҳтожлигидан хабар топишар. Оқсоқоллар бу қўзичоқларни яхши кўришгани туфайли уларнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш учун ҳаётини хавф остига қўйишади. Бундай вазиятларда бирликни сақлашимиз муҳим. Шундай экан, маҳаллий филиал тақдим этаётган йўл-йўриққа амал қилинг. (Иброн. 13:17) Оқсоқоллар қай йўсин табиий офатларга тайёрланиши ва улар юз берганда нима қилиш кераклигига оид йўл-йўриқларни тез-тез кўриб чиқиши лозим. (1 Кор. 14:33, 40) Довюрак, лекин эҳтиёткор бўлинг. (Ҳик. 22:3) Донолик ила йўл тутинг. Ҳаётингизни ноўрин хавфга қўйманг. Яҳовага таянинг. У сиз зиён кўрмай имондошларингизга ёрдам беришингизга кўмаклашади. w24.07 4-саҳ., 8-хб.; 5-саҳ., 11-хб.
Пайшанба, 16 апрель
Қайғу чекканимда, Яҳовага ёлвордим......Мадад сўраб қилган нолам Унинг қулоғига бориб етди. (Заб. 18:6)
Довуд Яҳовани билган ва Унга таянган. Душманлари, жумладан, шоҳ Шоул уни таъқиб қилганида, у ёрдам сўраб Яҳовага ибодат қилган. Худо ибодатига жавоб берганидан ва қутқарганидан кейин Довуд: «Яҳова барҳаётдир!» — деб айтган. (Заб. 18:46) Бу сўзлар билан у Худо мавжуд эканини шунчаки тан олмаган. Бир манбага кўра, у «Яҳова доим хизматчиларининг манфаатларини кўзлайдиган барҳаёт Худо» эканига ишонишини кўрсатган. Ҳа, Довуд Худо барҳаёт эканини шахсий тажрибасидан кўрган ва бу аминлик Унга хизмат қилиш ҳамда Уни мадҳ этиш қарорини мустаҳкамлаган. (Заб. 18:28, 29, 49) Яҳова барҳаёт Худо эканига бўлган ишончимиз Унга ғайрат ила хизмат қилишга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, бу туфайли қийинчиликларда сабр-бардошли бўлиш ва Унинг иродасини қунт ила бажаришда давом этиш учун кучга эга бўламиз. Қолаверса, Яҳова билан яқин бўлиб қолиш қароримиз мустаҳкам бўлади. w24.06 20–21-саҳ., 3-, 4-хб.
Жума, 17 апрель
Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан аврамасин. (2 Салон. 2:3)
Ҳаворий Павлус салоникаликларга ёзган сўзларидан нимани ўрганишимиз мумкин? Муқаддас Китобга зид қандайдир нарса ёки шов-шувга айланган миш-миш эшитсак, фаҳм-фаросатни ишга солишимиз лозим. Собиқ Совет Иттифоқи пайтида душманларимиз биродарларга Халқаро бош идорадан деб хат берган. Бу хат айрим биродарларни алоҳида мустақил ташкилот сифатида ажралишга ундаган. Хатдаги фикрлар уларга тўғридай туюлган. Бироқ садоқатли биродарлар алданиб қолмаган. Улар бу хат билиб олганларига зид эканини тушунган. Бугунги кунда ҳақиқат душманлари замонавий технологиялардан фойдаланиб, бизни чалғитишга ва бирлигимизга раҳна солишга уриняпти. Шундай экан, «ҳаяжонга тушиб», фикрларимизни тезда ўзгартирмай, эшитаётганларимиз ёки ўқиётганларимиз билиб олган ҳақиқатлар билан қанчалик тўғри келаётганини кўриб чиқиш орқали ўзимизни ҳимоя қила оламиз. (2 Салон. 2:2; 1 Юҳан. 4:1) w24.07 12-саҳ., 14-, 15-хб.