Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • es26 37–46-саҳ.
  • Апрель

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Апрель
  • 2026 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
  • Сарлавҳалар
  • Чоршанба, 1 апрель
  • ҚУТЛУҒ КЕЧЛИК
    Қуёш ботганидан сўнг
    Пайшанба, 2 апрель
  • Жума, 3 апрель
  • Шанба, 4 апрель
  • Якшанба, 5 апрель
  • Душанба, 6 апрель
  • Сешанба, 7 апрель
  • Чоршанба, 8 апрель
  • Пайшанба, 9 апрель
  • Жума, 10 апрель
  • Шанба, 11 апрель
  • Якшанба, 12 апрель
  • Душанба, 13 апрель
  • Сешанба, 14 апрель
  • Чоршанба, 15 апрель
  • Пайшанба, 16 апрель
  • Жума, 17 апрель
  • Шанба, 18 апрель
  • Якшанба, 19 апрель
  • Душанба, 20 апрель
  • Сешанба, 21 апрель
  • Чоршанба, 22 апрель
  • Пайшанба, 23 апрель
  • Жума, 24 апрель
  • Шанба, 25 апрель
  • Якшанба, 26 апрель
  • Душанба, 27 апрель
  • Сешанба, 28 апрель
  • Чоршанба, 29 апрель
  • Пайшанба, 30 апрель
2026 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
es26 37–46-саҳ.

Апрель

Чоршанба, 1 апрель

Отамнинг иродаси — Ўғилни кўриб, унга ишонган ҳар ким мангу ҳаётга ноил бўлишидан иборат. (Юҳан. 6:40)

Абадий ҳаётга эришиш учун тўлов қурбонлигига нисбатан имонни ривожлантиришимиз керак. (Эфес. 1:7) Исо «бошқа қўйлар» деб атаган инсонлар ҳар йили ўтадиган Қутлуғ Кечлик маросимида нон ва шаробдан истеъмол қилмайди ва бундай қилмаслиги керак. (Юҳан. 10:16) Лекин улар мажозий маънодаги ҳаёт нонидан ейишлари мумкин. Улар буни Исонинг тўлов қурбонлигига ишонаётганини кўрсатиш орқали қила олади. (Юҳан. 6:53) Бундан фарқли равишда, рамзлардан қабул қиладиганлар янги аҳднинг бир қисми бўлишади ва Самовий Шоҳликда бошқариш умидига эга бўлишади. Хулоса қиладиган бўлсак, мойланганлар ё бошқа қўйлар қаторига кирамизми, абадий ҳаётга эга бўлиш учун тўловга нисбатан кучли имонни намоён этишимиз керак. w24.12 13-саҳ., 14-, 16-хб.

Қутлуғ Кечлик арафасида ўқиладиган оятлар: (кундузи: 12 нисон воқеалари) Матто 26:1–5, 14–16; Луқо 22:1–6

ҚУТЛУҒ КЕЧЛИК
Қуёш ботганидан сўнг
Пайшанба, 2 апрель

Қўрқма, эй кичик пода, чунки самовий Отангиз сизларга Шоҳликни беришни маъқул кўрди. (Луқо 12:32)

Қутлуғ Кечлик маросими пайтида Исо хамиртурушсиз нонни ҳаворийларига узатиб, бу унинг танасини англатишини айтган. Кейин эса у шаробни узатиб, бу «аҳд қонини» билдиришини айтган. (Марк 14:22–25; Луқо 22:20; 1 Кор. 11:24) Янги аҳд Худонинг Шоҳлигида бошқарадиган рамзий Исроил хонадони билан тузилган. (Иброн. 8:6, 10; 9:15) Исонинг Қутлуғ Кечлик маросими пайтида айтган сўзлари «кичик пода»га тегишли эди. Исо билан ўша ерда бўлган садоқатли ҳаворийлар бу кичик гуруҳнинг биринчи аъзоларидан эди. Улар осмонда Исо билан бирга бўлади. w24.12 11-саҳ., 9-, 10-хб.

Қутлуғ Кечликдан сўнг ўқиладиган оятлар: (кундузи: 13 нисон воқеалари) Матто 26:17–19; Марк 14:12–16; Луқо 22:7–13 (қуёш ботганидан сўнг: 14 нисон воқеалари) Юҳанно 13:1–5; 14:1–3

Жума, 3 апрель

Аллоҳ инсониятни шу қадар қаттиқ севдики, ҳатто улар учун ягона Ўғлини берди. Токи унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки мангу ҳаётга эга бўлсин. (Юҳан. 3:16)

Исога хиёнат қилишган, ҳибсга олишган, ҳақоратлашган, туҳмат қилишган, айблашган ва ҳатто қийнашган. Кейин эса аскарлар уни қатл этиладиган жойга олиб бориб, устунга михлашган. У барча азобларга имон ила бардош қилар экан, бир шахс ундан-да кўпроқ оғриқни ҳис қилган. Бу Тангри Яҳова эди. Ўғли чекаётган азобларни тўхтатиш учун Яҳованинг кучи етса-да, У бундай қилмаган. Нега? Бир сўз билан айтганда — севги. Исонинг қурбонлиги Яҳова сизни жуда севишини кўрсатяпти. У севикли Ўғлини қурбон қилди ва сизни гуноҳ ва ўлимдан халос этиш учун қаттиқ оғриққа бардош берди. (1 Юҳан. 4:9, 10) Дарҳақиқат, Худо ҳар биримизга гуноҳ билан курашиб, ғалаба қозонишимизга кўмаклашишни истайди. w24.08 6-саҳ., 13-, 14-хб.

Қутлуғ Кечликдан сўнг ўқиладиган оятлар: (кундузи: 14 нисон воқеалари) Юҳанно 19:1–42

Шанба, 4 апрель

Масиҳ ҳам сизлар учун азоб чек[ди]. (1 Бутр. 2:21)

Ўғли азоб чекишини кузатиш Худо учун қанчалик оғриқли бўлгани тўғрисида ўйлаб кўрсак, У бизни қаттиқ севишини яхшироқ тушуна оламиз. Шайтоннинг айтишича, Худонинг ҳеч бир хизматчиси қийин пайтда Унга садоқатли қолмайди. Шайтон ноҳақ эканини исботлаш ниятида Яҳова Исо азоб чекиб ўлишига йўл қўйди. (Аюб 2:1–5) Яҳова дин раҳбарлари Исони масхара қилганини, аскарлар эса уни уриб устунга михлаганини кўрган. У азиз Ўғли оғриқдан азоб чекиб ўлганини кузатган. (Мат. 27:28–31, 39) Бу жараённи тўхтатишга Яҳованинг қурби етарди. (Мат. 27:42, 43) Лекин Худо ўша вазиятга аралашганида, тўлов берилмасди ва биз умидга эга бўла олмасдик. Шу боис Яҳова Ўғли охирги нафасигача азоб чекишига йўл қўйди. w25.01 22-саҳ., 7-хб.

Қутлуғ Кечликдан сўнг ўқиладиган оятлар: (кундузи: 15 нисон воқеалари) Матто 27:62–66 (қуёш ботганидан сўнг: 16 нисон воқеалари) Юҳанно 20:1

Якшанба, 5 апрель

Исо уларга 40 кун мобайнида кўринди. (Ҳавор. 1:3)

Мил. 33 йил 16 нисон. Исонинг шогирдлари қаттиқ қайғу ва қўрқувда. Улардан иккитаси Эммаус қишлоғига йўл олган. Йўлда бир киши олдиларига келади ва уларга ҳамроҳ бўлади. Шогирдлар унга Исо билан нима юз берганини айтиб беришади. Ўша киши ҳеч қачон уларнинг ёдидан чиқмайдиган фикрлар билан бўлишади. У «Мусодан тортиб барча пайғамбарлар китоблари»га ишора қилиб, нега Исо Масиҳ азоб чекиб ўлиши кераклигини уларга тушунтириб беради. Улар Эммаусга етиб келганида шогирдлар бу одам Худо тирилтирган Исо эканини тушуниб етади. (Луқо 24:13–35) Исо ер юзида ўтказган сўнгги 40 кун давомида бир неча маротаба шогирдларига кўринган. У қайғуга ботган ва қўрқувга берилган шогирдларига таскин бахш этган. Улар Худо тўғрисидаги хушхабарни ваъз қилиш ҳамда таълим бериш учун қувонч ва жасоратга тўлган. w24.10 12-саҳ., 1–3-хб.

Қутлуғ Кечликдан сўнг ўқиладиган оятлар: (кундузи: 16 нисон воқеалари) Юҳанно 20:2–18

Душанба, 6 апрель

Ўзингизни азизу муқаддас имонингиз асосида мустаҳкам[ланглар]. (Яҳд. 20)

Табиийки, вақт ўтиб чақалоқ аста-секин улғаяди, бироқ маънан улғайиш ўз-ўзидан юз бермайди. Масалан, Коринфдаги масиҳийлар хушхабарни қабул қилиб, сувга чўмишган, муқаддас руҳга эга бўлишган ва ҳаворий Павлус ўргатган нарсалардан анча фойда олишган. (Ҳавор. 18:8–11) Лекин сувга чўмишганидан бир неча йил ўтгач, кўплари ҳалиям маънан улғаймаган эди. (1 Кор. 3:2) Етук бўлиш учун аввало маънан улғайиш истагини кучайтиришимиз лозим. «Жаҳолатни яхши кўра»диган кишилар маънавий чақалоқ бўлиб қолишни афзал кўриб, ҳеч қачон етук инсонга айланмайди. (Ҳик. 1:22) Жисмонан тўлиқ ривожланган, лекин қарорларни чиқаришда ота-онасига боғланиб қолган кишилардай бўлишни истамаймиз. Аксинча, маънан улғайишимизда масъулиятни ўз зиммамизга олишни хоҳлаймиз. Маънан етуклик сари интилаётган бўлсангиз, Яҳова «истак уйғотиб, куч ато эт»ишини ибодатда сўранг. (Филип. 2:13) w24.04 4-саҳ., 9-, 10-хб.

Сешанба, 7 апрель

[Яҳова] ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди. (2 Бутр. 3:9)

Яҳова одамларни ҳукм қилиш масаласига келсак, У бу борада қандай фикрда эканини ошкор этмоқда. (Ҳиз. 33:11) Яҳова одамларни биратўла ва абадий йўқ қилиб юборишга шошилмаслигини билиб оляпмиз. У жуда раҳм-шафқатли ва ҳар сафар асос бўлганида бу фазилатни кўрсатади Тирилмайдиган инсонлар ҳақида нимани биламиз? Муқаддас Китобда бундай кишиларнинг бир нечта мисоли бор. Исо Яҳудо Ишқариёт тирилмаслигига ишора қилган. (Марк 14:21; Юҳан. 17:12) Яҳудо онгли равишда ва ўз ихтиёри билан Тангри Яҳова ва Исога қарши йўл тутган. (Марк 3:29) Шунга ўхшаб, Исо унга қаршилик қилган баъзи дин раҳбарлари тирилиш умидига эга эмаслигини айтган. (Мат. 23:33; Юҳанно 19:11 га қаранг.) Ҳаворий Павлус эса тавба қилмаган муртадлар тирилмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. (Иброн. 6:4–8; 10:29) w24.05 4-саҳ., 10-, 11-хб.

Чоршанба, 8 апрель

Яҳова садоқатли кишиларни ҳимоя қилади. (Заб. 31:23)

Худога яқин бўлиб қолсак, Шайтон бизга абадий давом этиши мумкин бўлган зарар келтира олмайди. (1 Юҳан. 3:8) Янги дунёда Яҳова садоқатли хизматчиларини нафақат маънавий зарардан, балки ўлимдан ҳам ҳимоялашда давом этади. (Ваҳ. 21:4) Яҳованинг чодирида меҳмон бўлиш — У билан шахсий ва доимий муносабатлардан қувониш биз учун чинакам шараф! (Ҳиз. 37:27) Доим Унинг меҳмони бўлишни истасак, нима қилишимиз керак? Агар сизни меҳмонга чақиришса, уй эгаси сиздан нима хоҳлашини билишни истайсиз. Мисол учун, кимнингдир уйига киришдан олдин оёқ кийимингизни ечиш кутилар ва сиз шундай қиласиз. Шу сингари, Яҳованинг чодирида доим меҳмон бўлишни истаган кишилар У улардан нима исташини билишни хоҳлашади. Яҳовага бўлган севгимиз қўлимиздан келганча «Уни ҳар жиҳатдан мамнун қил»ишга ундайди. (Колос. 1:10) Чуқур ҳурмат Уни ранжитадиган хулқ-атвордан қочишимизга ёрдам беради. Шубҳасизки, «камтаринлик ила Худога ҳамроҳ бўл»ишни истаймиз. (Михо 6:8) w24.06 4-саҳ., 8-, 9-хб.

Пайшанба, 9 апрель

[У] қонунбузарларни ёқлади. (Ишаё 53:12)

Яҳова Иброҳимдан ўғли Исҳоқни қурбонлик сифатида тақдим этишни сўраган. Бу Иброҳим учун жуда оғриқли бўлгани аниқ. Шунга қарамай, у Яҳовага итоат қилган. Иброҳим эндигина ўғлини қурбон қилмоқчи бўлганида, Худо уни тўхтатган. Чунки Исҳоқ ўлса, Иброҳим қаттиқ азоб чекишини Яҳова билган. Бу мисол барча имонли инсонларга муҳим ҳақиқатни очиб беряпти. Яҳова севикли Ўғлини қурбонлик сифатида беришга тайёр эди. У инсонларни қаттиқ севади. (Ибт. 22:1–18) Асрлар ўтгач, Яҳова исроилликларга Тавротни берганида, гуноҳлари кечирилиши учун ҳайвонларни қурбонликка келтиришни айтган. (Лев. 4:27–29; 17:11) Бундай қурбонликлар инсониятни гуноҳдан бутунлай қутқарадиган янада катта қурбонликка ишора қилган. Худо пайғамбарларини ваъда қилинган зурриёт азоб чекиши ва ўлдирилиши тўғрисида ёзишга илҳомлантирган. Бу зурриёт Унинг Ўғли бўлиб чиқди. Яҳова инсониятни, жумладан, сизни ҳам гуноҳ ва ўлимдан халос этиш учун ягона Ўғлини қурбонлик сифатида келтирган. (Ишаё 53:1–12) w24.08 4-саҳ., 7-, 8-хб.

Жума, 10 апрель

Қонунингни қанчалар яхши кўраман! Кун бўйи у ҳақида мулоҳаза юритаман. (Заб. 119:97)

Муқаддас Китобда ўқиганларингизни амалда қўллаш йўлларини изланг. Бир парча ўқигач, ўзингизга: «Бу маълумотни ҳозир ёки яқин келажакда қандай қўллай оламан?» — деб савол беринг. Айтайлик, 1 Салоникаликларга 5:17, 18 ни ўқидингиз. Бу иккита оятни ўқигач, тўхтаб, қанчалик тез-тез ва чуқур ибодат қилишингиз тўғрисида ўйлаб кўрарсиз. Бундан ташқари, нималар учун миннатдор эканингиз ҳақида мулоҳаза юритарсиз. Балки Яҳовага учта нарса учун раҳмат айтишга қарор қиларсиз. Бир неча дақиқа давомида диққатингизни бунга қаратиб, Худо Каломининг ҳам тингловчиси, ҳам бажарувчиси бўласиз. Муқаддас Китобдан ҳар куни бир парча ўқиганингизда, бу жараённи қайтариб, қанчалик фойда олишингиз ҳақида бир ўйлаб кўринг. Ҳа, сиз тобора Каломнинг бажарувчисига айланасиз. w24.09 4–5-саҳ., 9-, 10-хб.

Шанба, 11 апрель

Қилган меҳнатингиз зое кетмаслиги ва мукофотни тўлиқ олишингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. (2 Юҳан. 8)

Яҳова бизни ўзгача қобилият билан яратган. Олишдан бахтиёр бўлсак-да, бошқаларга бирон нима берганимизда кўпроқ қувончни ҳис қила оламиз. Биродарларимизга ёрдам бера олганимизда бахтиёр бўламиз. Бундан ташқари, миннатдорчилик изҳорларини эшитганимизда қувонамиз, лекин бизга раҳмат айтишадими ёки йўқми тўғри йўл тутганимиздан хурсанд бўламиз. Унутмангки, бошқаларга нимаики берсангиз, Яҳова сизга ундан кўпроғини беради. (2 Сол. 25:9) Шундай экан, бошқаларга Яҳова сизга берганчалик кўп бера олмайсиз. Дарҳақиқат, Яҳованикидек улкан мукофот йўқ! Шундай экан, келинг, сахий самовий Отамизга тақлид қилишдан тўхтамайлик. w24.09 31-саҳ., 20-, 21-хб.

Якшанба, 12 апрель

Эй, Тангрим Яҳова, бутун қалбим билан Сенга ҳамду сано айтаман. Исмингни тоабад шарафлайман. (Заб. 86:12)

Яҳова раҳмдил ва меҳр-шафқатлидир. (Заб. 103:13; Ишаё 49:15) Тангри ҳамдарддир. Чунки биз азоб чекканимизда, У ҳам азоб чекади. (Закр. 2:8) Яҳова Уни таниб-билишимизга ва У билан дўстлашишимизга ёрдам беряпти. (Заб. 25:14; Ҳавор. 17:27) Яҳова камтариндир, сабаби «У эгилиб осмон билан ерга қарайди, бечорани тупроқдан... турғизади». (Заб. 113:6, 7) Бу барча сабаблар туфайли буюк Худойимизни улуғлашни истаймиз. Бошқалар Яҳова тўғрисида билишини истаганимиз учун Уни мадҳ этамиз. Кўплар Яҳова ҳақида ҳақиқатни билмайди. Нега деганда, Шайтон Худо тўғрисида даҳшатли ёлғонлар тарқатиб, одамларнинг зеҳнини кўр қилиб қўйган. (2 Кор. 4:4) Масалан, у одамларни Яратувчимиз баджаҳл, бефарқ ва дунёдаги азоб-уқубатларнинг сабабчиси эканига ишонтирган. Биз эса уларга Худо тўғрисидаги ҳақиқатни айтишимиз мумкин. Шунда улар ҳам Яҳовани мадҳ эта олади. (Ишаё 43:10) w25.01 3-саҳ., 6-, 7-хб.

Душанба, 13 апрель

Бутун ер юзини йўлдан оздириб юрган... Шайтон. (Ваҳ. 12:9)

Биринчи асрда Шайтоннинг тарафдорлари Худонинг мукаммал Ўғли ва у яратган ажойиб мўъжизалар ҳақида ёлғон гапиришган. Мисол учун, дин раҳбарлари Исо «ёвуз руҳларни жинлар ҳукмдори» ёрдами билан қувиб чиқарганини айтишган. (Марк 3:22) Исони ҳукм қилишганда дин раҳбарлари уни Худога қарши гапиришда айблашган ва уни ўлдиришни сўранглар деб халқни қайраб қўйишган. (Мат. 27:20) Кейинроқ Исонинг издошлари хушхабарни ваъз қилишди. Душманлар эса халққа «ёмон таъсир ўтказиб», бу издошларни қувғун қилишлари учун уларни қўзғатишди. (Ҳавор. 14:2, 19) «Қўриқчи минораси»нинг 1998 йил 1 декабрь сонида Ҳаворийлар 14:2 шундай тушунтирилган: «Душманлик қилган яҳудийлар хушхабарни рад этиш билан кифояланмай, Исонинг издошлари ҳақида бўҳтонлар тарқатиб, ўзга халқ вакилларини уларга қарши қайраб қўйишган». Шайтон ҳозир ҳам «бутун ер юзини йўлдан оздириб юр»ибди. w24.04 11-саҳ., 15-, 16-хб.

Сешанба, 14 апрель

Бутун ер юзининг Ҳаками адолатсизлик қила оладими?! (Ибт. 18:25)

Инсоннинг абадий келажаги у қачон ўлишига боғлиқ эмас. Яҳова мукаммал Ҳакам — Унинг қарорлари доим адолатли ва ҳаққоний. (Заб. 33:4, 5) «Бутун ер юзининг Ҳаками» доим тўғри йўл тутишига ишонсак бўлади. Одамнинг абадий келажаги у қаерда яшашига боғлиқ эмас, деб хулоса қилиш ўринли бўларди. Яҳова Шоҳлиги ҳақидаги хабарни эшитиш имконига эга бўлмаган ҳудудларда яшовчи миллионлаб инсонларга ўз-ўзидан «эчкилар» сифатида муҳр босишини ақлга сиғдириб бўлмайди. (Мат. 25:46) Бутун ер юзининг адолатли Ҳаками улар ҳақида биз ўйлагандан ҳам кўпроқ қайғуряпти. Буюк мусибат пайтида Яҳова воқеаларни қандай йўналтиришини билмаймиз. Эҳтимол, ўша одамларнинг баъзилари Яҳова ҳақида билиб, Унга ишониш ҳамда У исмини муқаддас қилганида Унинг тарафини эгаллаш имкониятига эга бўлади. (Ҳиз. 38:16) w24.05 12-саҳ., 14-, 15-хб.

Чоршанба, 15 апрель

Бир-бирингизни... севинг. (Юҳан. 15:12)

Яҳованинг халқи бир-бирига ёрдам беришни яхши кўради. (2 Кор. 8:4) Лекин баъзида бундай қилиш учун довюрак бўлиш лозим. Масалан, уруш бошланганида маҳаллий оқсоқоллар биродару опа-сингиллар далда, қўллаб-қувватлаш ва, эҳтимол, маънавий ёки жисмоний ёрдамга муҳтожлигидан хабар топишар. Оқсоқоллар бу қўзичоқларни яхши кўришгани туфайли уларнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш учун ҳаётини хавф остига қўйишади. Бундай вазиятларда бирликни сақлашимиз муҳим. Шундай экан, маҳаллий филиал тақдим этаётган йўл-йўриққа амал қилинг. (Иброн. 13:17) Оқсоқоллар қай йўсин табиий офатларга тайёрланиши ва улар юз берганда нима қилиш кераклигига оид йўл-йўриқларни тез-тез кўриб чиқиши лозим. (1 Кор. 14:33, 40) Довюрак, лекин эҳтиёткор бўлинг. (Ҳик. 22:3) Донолик ила йўл тутинг. Ҳаётингизни ноўрин хавфга қўйманг. Яҳовага таянинг. У сиз зиён кўрмай имондошларингизга ёрдам беришингизга кўмаклашади. w24.07 4-саҳ., 8-хб.; 5-саҳ., 11-хб.

Пайшанба, 16 апрель

Қайғу чекканимда, Яҳовага ёлвордим......Мадад сўраб қилган нолам Унинг қулоғига бориб етди. (Заб. 18:6)

Довуд Яҳовани билган ва Унга таянган. Душманлари, жумладан, шоҳ Шоул уни таъқиб қилганида, у ёрдам сўраб Яҳовага ибодат қилган. Худо ибодатига жавоб берганидан ва қутқарганидан кейин Довуд: «Яҳова барҳаётдир!» — деб айтган. (Заб. 18:46) Бу сўзлар билан у Худо мавжуд эканини шунчаки тан олмаган. Бир манбага кўра, у «Яҳова доим хизматчиларининг манфаатларини кўзлайдиган барҳаёт Худо» эканига ишонишини кўрсатган. Ҳа, Довуд Худо барҳаёт эканини шахсий тажрибасидан кўрган ва бу аминлик Унга хизмат қилиш ҳамда Уни мадҳ этиш қарорини мустаҳкамлаган. (Заб. 18:28, 29, 49) Яҳова барҳаёт Худо эканига бўлган ишончимиз Унга ғайрат ила хизмат қилишга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, бу туфайли қийинчиликларда сабр-бардошли бўлиш ва Унинг иродасини қунт ила бажаришда давом этиш учун кучга эга бўламиз. Қолаверса, Яҳова билан яқин бўлиб қолиш қароримиз мустаҳкам бўлади. w24.06 20–21-саҳ., 3-, 4-хб.

Жума, 17 апрель

Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан аврамасин. (2 Салон. 2:3)

Ҳаворий Павлус салоникаликларга ёзган сўзларидан нимани ўрганишимиз мумкин? Муқаддас Китобга зид қандайдир нарса ёки шов-шувга айланган миш-миш эшитсак, фаҳм-фаросатни ишга солишимиз лозим. Собиқ Совет Иттифоқи пайтида душманларимиз биродарларга Халқаро бош идорадан деб хат берган. Бу хат айрим биродарларни алоҳида мустақил ташкилот сифатида ажралишга ундаган. Хатдаги фикрлар уларга тўғридай туюлган. Бироқ садоқатли биродарлар алданиб қолмаган. Улар бу хат билиб олганларига зид эканини тушунган. Бугунги кунда ҳақиқат душманлари замонавий технологиялардан фойдаланиб, бизни чалғитишга ва бирлигимизга раҳна солишга уриняпти. Шундай экан, «ҳаяжонга тушиб», фикрларимизни тезда ўзгартирмай, эшитаётганларимиз ёки ўқиётганларимиз билиб олган ҳақиқатлар билан қанчалик тўғри келаётганини кўриб чиқиш орқали ўзимизни ҳимоя қила оламиз. (2 Салон. 2:2; 1 Юҳан. 4:1) w24.07 12-саҳ., 14-, 15-хб.

Шанба, 18 апрель

Мабодо кимдир гуноҳга қўл урса, Отамиз ёнида одил ёрдамчимиз... бор. (1 Юҳан. 2:1)

Ҳар қандай инсон чиқариши мумкин бўлган энг яхши қарор ўзини Яҳовага бағишлаб, Унинг топинувчиларидан иборат оиланинг бир қисми бўлишдир. Худо барча шундай қилишини хоҳлайди. Нега деганда, Худо одамлар У билан дўстликдан ҳамда абадий ҳаётдан завқ олишини хоҳлайди. (Қонун. 30:19, 20; Галат. 6:7, 8) Бироқ Яҳова ҳеч кимни Унга хизмат қилишга мажбурламайди. У ҳар бир киши ўзи қарор чиқаришига йўл қўяди. Сувга чўмган масиҳий жиддий гуноҳ қилиб, Худонинг қонунини бузса-чи? Агар у тавба қилмаса, жамоатдан чиқарилиши керак бўлади. (1 Кор. 5:13) Бироқ ҳатто шунда ҳам Тангри гуноҳга қўл урган киши Унга қайтишини чин дилдан истайди. Бу Яҳова нега тўлов қурбонлигини тақдим этганининг муҳим сабабларидан бири. У тавба қилган кишиларни кечиришни истайди. Севувчи Худойимиз гуноҳ қилганларга меҳр ила мурожаат қилиб уларни тавба қилишга ундаяпти. (Закр. 1:3; Рим. 2:4; Ёқб. 4:8) w24.08 14-саҳ., 1-, 2-хб.

Якшанба, 19 апрель

Қалбингда донолик бўлса, Менинг ҳам кўнглим қувончга тўлади. (Ҳик. 23:15)

Юҳанно учинчи мактубини ёзганда баъзилар сохта таълимотларни тарқатаётганди ва бўлинишларга сабаб бўлаётганди. Бироқ бошқалар «ҳақиқат йўлида» юришда давом этган. Улар Яҳовага қулоқ солган ва «Унинг амрларига биноан» умр кечирган. (2 Юҳан. 4, 6) Бу билан улар нафақат Юҳаннони, балки Яҳовани ҳам хурсанд қилган. (Ҳик. 27:11) Бундан қандай сабоқ оляпмиз? Садоқат қувончга етаклайди. (1 Юҳан. 5:3) Масалан, Яҳовани хурсанд қилганимизни билишдан қувонч топамиз. Тангри бу дунёнинг васвасаларини рад этиб, ҳақиқатни қабул қилганимизни кўрганида хурсанд бўлади. Бундан ташқари, осмондаги бошқалар ҳам қувончга тўлади. (Луқо 15:10) Биз ҳам биродару опа-сингилларимиз садоқатли қолаётганини кўриб севинамиз. (2 Салон. 1:4) Шайтоннинг дунёси йўқ бўлиб кетганида Яҳовага садоқатли қолганимиздан қувончга тўламиз. w24.11 12 - саҳ., 17-, 18-хб.

Душанба, 20 апрель

Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин. (1 Кор. 10:24)

Сизга ёққан инсонга туйғуларингизни айтишдан олдин қанча вақт керак бўлади? Унга жуда тез мурожаат қилсангиз, қарор чиқаришдан аввал ҳаммасини яхшилаб ўйламайдиган инсондай туюлишингиз мумкин. (Ҳик. 29:20) Бошқа томондан, буни жуда ҳам чўзсангиз, айниқса, у сизга ёқишини сезиб қолса, беқарор инсондай кўринишингиз ҳеч гап эмас. (Воиз 11:4) Унутмангки, кимгадир мурожаат қилишдан аввал ўша инсон билан албатта оила қуришингиз кераклигига амин бўлишингизга ҳожат йўқ. Лекин никоҳ қуришга тайёр эканингиз ва у сиз учун муносиб турмуш ўртоқ бўла олишига ишончингиз комил бўлиши керак. Кимдир сиз билан қизиқаётганини сезиб қолсангиз-чи? Агар у билан учрашиш ниятингиз бўлмаса, хатти-ҳаракатларингиз билан буни аниқ кўрсатишга интилинг. Ўша киши билан ҳеч қандай муносабатларни бошлаш истагингиз бўлмаса-ю, унга умид берсангиз шафқатсизлик бўларди. (Эфес. 4:25) w24.05 22–23-саҳ., 9-, 10-хб.

Сешанба, 21 апрель

Яна келиб, мен билан бир жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман. (Юҳан. 14:3)

Исонинг Самовий Шоҳлигига чинакамига мойланган садоқатли кишиларгина «олинади». Маънан ҳушёр қолмаган ҳар қандай мойланган масиҳий танланган кишилар билан бирга йиғиб олинмайди. (Мат. 24:31) Бундан ташқари, ер юзида абадий яшашга умид қилаётган барча Исонинг сўзларини огоҳлантирув деб билиб, ҳушёр ва садоқатли қолишда давом этиши керак. Яҳованинг ҳукмларига ишониш учун Уни яхши таниб-билишимиз керак. Шунда Яҳова бизнинг пайтимизда садоқатли кишиларни мойласа, ҳайрон қолмаймиз. Бу бизга узумзорда 11 соат ишлаган мардикорлар ҳақидаги Исонинг масалини эслатади. (Мат. 20:1–16) Ишни вақтли бошлаганлар кейинроқ бошлаганлар билан бир хил ҳақ олади. Шунга ўхшаб, мойланганлар қачон тайинланганидан қатъи назар, агар садоқатли қолса, самовий мукофотини олади. w24.09 24-саҳ., 15–17-хб.

Чоршанба, 22 апрель

Масиҳ ҳам сизлар учун азоб чекиб, унинг изидан оғмай юришингиз учун ўрнак кўрсатди. (1 Бутр. 2:21)

Адолатсизликка дош бериш борасида Исо мукаммал ўрнак кўрсатган. У ҳам оила аъзолари, ҳам бошқалар томонидан адолатсиз муносабатга дуч келган. Қариндошлари уни ақлдан озган, дин раҳбарлари эса жинлардан куч олади, деб айтган. Рим аскарлари бўлса, Исони масхара қилиб, унга азоб берган ва охир-оқибат уни ўлдирган. (Марк 3:21, 22; 14:55; 15:16–20, 35–37) Лекин Исо бу барча адолатсизликларга чидар экан, бирон марта салбий муносабат билдирмаган. Хўш, ундан қандай ўрнак олсак бўлади? (1 Бутр. 2:21–23) Адолатсизликка дуч келганимизда қандай йўл тутиш борасида Исо мукаммал ўрнак қолдирган. У қачон жим туришни, қачон гапиришни билган. (Мат. 26:62–64) Бундан ташқари, Исо у ҳақда айтилган ҳамма ёлғон гапларга ҳам жавоб қайтаравермаган. (Мат. 11:19) Гапирганида эса уни таъқиб қилувчиларни ҳақоратламаган ёки уларга дўқ-пўписа қилмаган. w24.11 4–5-саҳ., 9-, 10-хб.

Пайшанба, 23 апрель

Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди. (1 Тим. 1:15)

Тасаввур қилинг яхши кўрадиган инсонингизга ҳам чиройли, ҳам фойдали бўлган ўзгача совға бердингиз. Ўша инсон совғани шкафнинг бир четига қўйса ва у ҳақда умуман ўйламаса, хафа бўлишингиз шубҳасиз. Агар бунинг акси бўлса, яъни у совғадан фойдаланса ҳамда бу учун миннатдорчилик билдирса, хурсанд бўлишингиз табиий. Хўш, бу мисолнинг мағзи нимада? Яҳова биз учун Ўғлини берди. Худо биз учун берган қимматбаҳо совғаси ва уни бизга беришга ундаган севгиси учун миннатдор эканимизни кўрсатганимизда, У жуда ҳам хурсанд бўлади! (Юҳан. 3:16; Рим. 5:7, 8) Лекин вақт ўтар экан, тўлов ҳадясини оддий ҳолдек қабул қилишни бошлашимиз мумкин. Бу гўёки Худонинг совғасини шкафнинг бир четига олиб қўйишга ўхшайди. Ўша совға борлигидан хурсандмиз-у, аммо уни назаримиздан четда қолдирганмиз. Бу юз бермаслиги учун Худо ва Масиҳ бизни деб нималар қилгани тўғрисида доим эслаб туришимиз керак. w25.01 26-саҳ., 1-, 2-хб.

Жума, 24 апрель

Ушбу нарсалар устида мулоҳаза юрит ва муваффақиятинг ҳаммага ошкор бўлиши учун бу ишлар билан банд бўл. (1 Тим. 4:15)

Оқсоқол сифатида хизмат қилиш учун талабларга мос келадиган биродар «яқинда имонга кирган» бўлмаслиги керак. Шу билан бирга анча йиллар олдин сувга чўмган бўлишингиз шарт эмас. Асосийси, етук масиҳий бўлиш учун вақт керак. Оқсоқол этиб тайинланишингиздан аввал қандайдир вазифани олишда Исо каби камтарин бўлиб, Яҳовани бажонидил кутишингиз керак. (Мат. 20:23; Филип. 2:5–8) Аллоҳга «садоқатли» эканингизни Унинг адолатли меъёрлари бўйича яшаш ва ташкилоти орқали бераётган йўл-йўриқларига амал қилиш орқали кўрсата оласиз. Муқаддас Ёзувларда нозирлар «таълим беришга қобилиятли» бўлиши кераклиги айтилган. Хўш, бу зўр маърузачи бўлишингиз кераклигини билдирадими? Йўқ. Ҳамма оқсоқоллар ҳам зўр маърузачи эмас, аммо улар ваъзгўйликда ва далдали ташрифларда биродару опа-сингилларига Муқаддас Китоб асосида таълим ва далда бера олиши керак. w24.11 23-саҳ., 14-, 15-хб.

Шанба, 25 апрель

Сенинг амрларингни олтиндан, тоза олтиндан ҳам кўпроқ севаман. (Заб. 119:127)

Муқаддас Китобдаги қайсидир оятни яхши тушунмасангиз, изланиш ўтказинг. Сўнг кун давомида ўрганганларингиз ҳамда Яҳова, Унинг Ўғли ва уларнинг сизга бўлган севгиси устида мулоҳаза юритинг. (Заб. 119:97) Ҳар сафар Каломни ўқиганингизда ёки тадқиқ ўтказганингизда янги ё бўлмасам қизиқарли фикрни топа олмасангиз, руҳингиз тушмасин. Қайсидир маънода сизни олтин қидирувчисига ўхшатса бўлади. Улар олтиннинг ҳатто кичкинагина бўлагини топиш учун бир неча соат ёки кун сарфлайди. Лекин олтин улар учун қадрли бўлгани туфайли сабр-бардош қилишади. Муқаддас Китобдаги ҳақиқатлар эса олтиндан анча қиммат марваридлардир. (Ҳик. 8:10) Шундай экан, сабрли бўлинг ва Муқаддас Китобни ўқиш жадвалингизга амал қилинг. (Заб. 1:2) w25.01 24–25-саҳ., 14-, 15-хб.

Якшанба, 26 апрель

Яҳова сизларни чин дилдан кечирганидек, сизлар ҳам шундай йўл тутинглар. (Колос. 3:13)

Худо бизни ранжитганларни кечиришга тайёр бўлишимизни кутади. (Заб. 86:5; Луқо 17:4; Эфес. 4:32) Кимнингдир гапи ёки хатти-ҳаракати, айниқса, бу дўстингиз ё оила аъзоингиз бўлса, қаттиқ ботиши мумкин. (Заб. 55:12–14) Баъзида ҳиссий оғриқ қиличдай жароҳатлайди. (Ҳик. 12:18) Эҳтимол, яраланган туйғуларимизга кўз юмишимиз ёки уларга бепарво бўлишимиз мумкин. Бироқ бундай қилиш танага қилич суқиб, уни у ердан суғуриб олмасликка ўхшайди. Шу сингари яраланган туйғуларимизга кўз юмсак, улар ўз-ўзидан яхшиланишини кута олмаймиз. Кимдир бизни ранжитганида, аввалига жаҳлимиз чиқиши мумкин. Муқаддас Китобга кўра, баъзида ғазабга берилиб турамиз. Аммо, шунингдек, у ерда ёзилишича, бу бизни бошқаришига йўл қўймаслигимиз керак. (Заб. 4:4; Эфес. 4:26) Хўш, нега? Чунки ғазаб камдан-кам ҳолларда ижобий натижа келтиради. (Ёқб. 1:20) Унутманг, жаҳл чиқиши бу реакция, аммо жаҳлга берилиш-берилмаслик ўз қўлимизда. w25.02 15-саҳ., 4–6-хб.

Душанба, 27 апрель

[Донолик] ўз соҳибининг ҳаётини сақлайди. (Воиз 7:12)

Исо «Худо назарида [бойимасдан]» пул йиғиб қўйиш нақадар нодонлик эканини кўрсатувчи масал келтирган. (Луқо 12:16–21) Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. (Ҳик. 23:4, 5; Ёқб. 4:13–15) Шунингдек, Исо унинг шогирди бўлишни истаган барча моддий нарсаларидан воз кечишга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида айтган. (Луқо 14:33) Биринчи асрдаги масиҳийлар Яҳудияда бор нарсаларини йўқотганида, буни қувонч билан қабул қилган. (Иброн. 10:34) Бизнинг давримизда ҳам кўп биродарларимиз сиёсий партияларга овоз бермагани учун ишидан айрилган. (Ваҳ. 13:16, 17) Уларга бундай қилишга нима ёрдам берган? Улар Яҳованинг қуйидаги ваъдасига тўлиқ ишонган: «Сени ҳечам ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман». (Иброн. 13:5) Кексайганимизда моддий нарсаларимиз етарлича бўлиши учун ҳозир қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Борди-ю, кутилмаган воқеалар юз берса, Яҳова бизга ғамхўрлик қилишига тўлиқ ишонамиз. w25.03 29–30-саҳ., 13-, 14-хб.

Сешанба, 28 апрель

Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотларни қолдириб, камолот сари интилайлик. Қайтадан пойдевор солмайлик. (Иброн. 6:1)

Яҳова ёлғиз ўзимиз маънан етуклик сари интилишимизни истамайди. У камолотга эришишимизга, «Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай етук» бўлишимизга ёрдам бериш учун жамоатда чўпонларни ва устозларни берган. (Эфес. 4:11–13) Яҳова «Масиҳ каби фикр юрит»ишимизга кўмаклашиш учун муқаддас руҳини ҳам беради. (1 Кор. 2:14–16) Бундан ташқари, Исо ер юзида хизмат қилганда қандай фикр юритганини, гапирганини ва йўл тутганини кўрсатиш учун У бизга Инжилни берган. Исонинг фикрлаш тарзи ва хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш орқали маънан етук масиҳий бўлиш мақсадингизга эришишингиз мумкин. Бироқ етук бўлиш учун «Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотларни» қолдиришимиз зарур. w24.04 4–5-саҳ., 11-, 12-хб.

Чоршанба, 29 апрель

Тафаккур сени қўриқлаб, ақл-идрок сени ҳимоя қилади. (Ҳик. 2:11)

Ҳар куни қарорлар чиқарамиз. Улардан баъзилари, масалан, нонуштага нима ейиш ёки қачон ухлаш борасида қарорлар чиқариш нисбатан осон. Бошқалари эса анча қийинроқ бўлиши мумкин. Чиқарадиган қарорларимиз соғлиғимизга, қувончимизга, яқинларимизга ёки топинишимизга таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Қарорларимиз ўзимизга ва оиламизга фойда келтиришини истаймиз. Энг асосийси эса, улар Яҳовани мамнун қилишини хоҳлаймиз. (Рим. 12:1, 2) Тўғри қарор чиқариш учун қўйиладиган муҳим қадам фактларни билиб олишдир. Нега бу муҳим? Тасаввур қилинг, бемор жиддий соғлик муаммоси борасида шифокор билан маслаҳатлашяпти. У аввалига беморни текширмасдан ёки унга саволлар бермасдан даволашни бошлайдими? Албаттаки йўқ. Шунга ўхшаб вазиятингизга мос келадиган фактлар устида диққат ила мулоҳаза юритсангиз, яхшироқ қарорлар чиқара оласиз. w25.01 14-саҳ., 1–3-хб.

Пайшанба, 30 апрель

Яҳова гуноҳингизни кечирди. Сиз ўлмайсиз. (2 Шоҳ. 12:13)

Яҳованинг раҳм-шафқати борасида бизга нима маълум? У «ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини» истамаслигини қандай кўрсатган. (2 Бутр. 3:9) Келинг, жиддий гуноҳларга қўл урган баъзиларга Худо раҳм-шафқат намоён этганига диққат қаратайлик. Масалан, шоҳ Довуд бир нечта жиддий гуноҳ, жумладан, зино ва қотиллик қилган. Лекин у тавба қилган ва Яҳова уни раҳм-шафқати ила кечирган. (2 Шоҳ. 12:1–12) Шунингдек, шоҳ Манаше деярли бутун ҳаёти давомида кўп даҳшатли нарсалар қилган. Аммо шунда ҳам Яҳова унга раҳм-шафқат кўрсатган ва уни кечирган, чунки у тавба қилган. (2 Сол. 33:9–16) Ушбу мисоллардан Яҳова раҳм-шафқат кўрсатиш учун асос борлигини кўрса, уни намоён этишини билиб оляпмиз. Худо бундай одамларни тирилтиради, чунки улар даҳшатли гуноҳлар қилганини тан олиб, тавба қилишган. w24.05 4-саҳ., 12-хб.

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2026 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш